Жиззахда янги тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Б.Aҳмедов ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари С.Раҳмонқулов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Маданият ва туризм вазирининг тегишли буйруғига асосан Дарханов Aзамат Қобилович Жиззах вилояти маданият ва туризм бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Aзамат Дарханов ушбу лавозимга тайинланганига қадар Жиззах вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келган.
ЎзА