Жиззахда янги тайинлов
Жиззах шаҳар маҳалла бўлими мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда Маматов Музаффар Маматович Жиззах шаҳар прокурори вазифасига тайинланди.
Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Шу вақтгача шаҳар прокурори вазифасида фаолият юритиб келган Шамсиев Азамат Алишерович Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ва бошқа масъуллар томонидан муносиб кузатилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига шаҳар прокурори лавозимига янгидан тайинланган Музаффар Маматов номзоди таништирилди.
Бунга қадар Музаффар Маматов Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори вазифасида фаолият олиб борган.
Шаҳар ҳокимлиги жамоаси Алишер Шамсиев ҳамда Музаффар Маматовнинг келгусидаги ишларига муваффақият тилади.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА