Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида фестиваль ўтказилди
10:44 / 2021-07-01

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Фестивалда тумандаги қозоқ миллий маданий марказининг, республика, вилоят ҳамда туман маданият уйи санъаткорларининг концерт дастурлари, жаҳон, халқаро ва республика мусобақаларида юқори натижаларни кўрсатган туман спортчи-ёшларининг чиқишлари, китобхонлик викторинаси, ҳудуддаги “н” ҳарбий қисм хизматчиларининг жанговар техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр ижросидаги тантанавор марш садолари, фахрий қоровул ва ҳарбий хизматчилар махсус батальони ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ташкил этилди.  

– Муҳим тадбирлар орқали ёшларимиз қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини ошириш азалий анъана ва қадриятларнинг умрбоқийлиги таъминланишига шубҳа йўқ, – дейди Мирзачўл тумани ҳокими Ш.Аҳмедов. – Шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётини белгилаб беради. Улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини оширади.  

Мирзачўл туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида фаол иштирок этган ёшлар, бошланғич ташкилот етакчилари ва барча фаол қатнашчиларга Мирзачўл туман ҳокимининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА