Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда янга жияни учун алимент тўлади
15:19 / 2026-02-16

Оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашган айрим ота-оналар фарзандлари таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаётгани, афсуски, болалар ҳуқуқларининг поймол бўлишига олиб келмоқда.

Фуқаро А.И. ҳам шундай оталардан бири эди. Суд қарорига мувофиқ, у вояга етмаган фарзанди учун собиқ турмуш ўртоғи А.С. фойдасига алимент тўлаши лозим бўлган. Бироқ у ўз мажбуриятини бажармай, 20 миллион сўм қарздорликка йўл қўйган.

Қарздорни топишнинг имкони бўлмагани учун муқаддам унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол тумани бўлими давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида қарздорнинг акасининг турмуш ўртоғи, яъни ундирувчининг собиқ овсини жиянига бўлган меҳри ва моддий таъминотдан узилиб қолмаслиги учун унинг фойдасига 10 миллион сўм алимент пули тўлаб берди.

Қарзни тўлаш жараёнида янгаси ушбу маблағни фақат бегуноҳ фарзандларга раҳми келгани учун тўлаётганини, болалар тақдири на отани, на онасини ўйлантираётганини таъкидлади.

Ҳамроз Баянов, ЎзА