Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда яна бир спорт турининг ривожига имконият яратилди
17:26 / 2020-11-21

Бугун Жиззах шаҳрида ММА якка кураш спорт тури бўйича барча қулайликларга эга бўлган спорт залининг очилиши бўлиб ўтди.

Мазкур залда 400 нафардан зиёд турли ёшдаги ўғил-қизлар ушбу якка кураш турининг сир-асрорларини тажрибали мураббийлардан ўрганиш имкониятига эга бўлишади.

Тадбирдан сўнг Ўзбекистон ММА терма жамоа мураббийлари ҳамда россиялик Ислам Каримов ва бразилиялик Ларецио де Лима иштирокида Жиззах терма жамоасига маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Тадбир сўнггида вилоят спортчиларига Республика ассоциацияси томонидан спорт формалари ва жиҳозлари топширилди.