Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда хотин-қизларнинг илм-фандаги фаол иштирокига бағишланган ҳафталик якунланди
12:40 / 2026-02-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах вилоятида Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан хотин-қизларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш ва ёшларни илм йўлига кенг жалб этишга қаратилган тадбирлар ҳафталиги ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ҳамда китобхонлик кечалари ўтказилди. Тадбирлар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Олима” уюшмаси ва вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилди.

Мулоқотларда олима аёллар ўз илмий изланишлари, амалий тадқиқотлари ва инновацион ғоялари ҳақида фикр юритиб, қизларни таълим ва тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш бўйича таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар. Ёшлар билан очиқ мулоқот ва савол-жавоблар тадбирларнинг амалий аҳамиятини янада оширди.

Ҳафталикнинг якуний тадбири сифатида Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида “Илм ва аёл — барқарор жамият сари” мавзусида конференция ўтказилди. Конференцияни вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи  Гулнора Нормуродова очиб берди. Республика “Олима” аёллар уюшмаси раиси Раҳбархон Муртазаева видео мурожаат йўллаб, аёлларнинг илм-фан тараққиётидаги фаол иштироки жамият барқарорлигининг муҳим омили эканини таъкидлади.  

[gallery-27677]

Конференция доирасида  гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда ҳудудда аёлларнинг илмий-педагогик ва раҳбарлик фаолиятидаги иштироки хусусида фикр алмашилди.

Тадбир якунида илмий изланишларда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ олима аёллар вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА