Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда халқаро сертификат берувчи ўқув марказ иш бошлади
12:00 / 2025-11-20

Бугун мазкур ўқув маркази очилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий банк, Агробанк раҳбарияти вакиллари Жиззах шаҳар ҳокимилиги, ўқув маркази маъсуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

 

Агробанк томонидан Жиззах шаҳрида пайвандлаш (сварка) ва хорижий тиллар бўйича халқаро сертификат берувчи замонавий ўқув маркази ташкил этилди.

1 100 м² майдонда жойлашган марказ 6 та жиҳозланган ўқув хонаси, асбоб-ускуналар ва зарур техника воситалари билан тўлиқ таъминланди.

Ушбу марказ “ГОЛД АШ” хусусий корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, Эстониянинг АEW тизими асосида ИСО 9606-1 халқаро сертификати тақдим этилади.

Шунингдек, марказда хорижий тиллар, юк кўтарувчи кара ҳайдовчиси, электр-техника, леса териш ва бошқа йўналишлар ҳам йўлга қўйилади. Бугунги кунда 20 нафар фуқаро таълим олишни бошлади.

Агробанк кўмаги асосида марказда 32 ўринли ётоқхона ва ошхона ҳам барпо этилган, бундан ташқари ўқув марказининг Сирдарё вилоятида филиал очиш ишлари якунига етказилмоқда.

Марказ орқали йил давомида 500 дан ортиқ фуқаролар ўқитилиб, хорижда юқори маошли иш ўринлари билан таъминлаш режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида