Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда таълим форуми
11:19 / 2024-12-11

Жиззах политехника институтида Россия Федерациясининг “Росатом” давлат корпорацияси ва Россия квант маркази томонидан Ўзбекистонда ўтаётган I Халқаро квант ҳафталиги доирасида таълим форуми ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир мактаб ўқувчилари, талабалар, ўқитувчи ва профессорларни замонавий квант технологиялари билан таништиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, тадбирда “Квант ҳисоблаш” устувор илмий йўналиши, аниқ фанлари ва квант технологиялари соҳасидаги билимларни, замонавий илм-фан ютуқларини, бу соҳада ёшларнинг малакасини ошириш имкониятларини оммалаштириш масалалари муҳокама этилди.

[gallery-20918]

Маълумот ўрнида, КВАНТ (лотинчада: “Quantum” – “қанча”, “нечта” деган маънони англатади) – бирор физик катталикнинг дискрет (узлукли) табиатга эга эканлигини тавсифловчи ва унинг энг кичик (бўлинмас) қийматини кўрсатувчи замонавий физиканинг асосий тушунчасидир.

“Ўзбекистонда квант ҳафталиги” ишида РФнинг “Росатом” давлат атом энергетика корпорацияси вакили, “Квант” масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклидаги қўшма корхона (ҚК) бош директори Максим Игорьевич Острас, “Квант” МЧЖ ҚК касб-ҳунар таълимини ривожлантириш бошқармаси ходимлари, Жиззах политехника институтидан ёшлар масалалари, маънавий ва маърифий ишлар бўйича биринчи проректори С.Эшбекова, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ж.Абдуназаров, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда “Росатом” давлат атом энергияси корпорациясининг 7 кишидан иборат делегацияси аъзолари Жиззах политехника институтининг муқобил энергияларни тадқиқ этиш илмий-амалий маркази фаолияти ҳамда олийгоҳдаги квант лаборатория жиҳозлари ва соҳага оид адабиётлар билан таништирилди. Мазкур лойиҳа доирасида олийгоҳнинг “Киберспорт” факультети декани Ж.Ҳамидов ҳамда лойиҳанинг ҳудудий координатори “Радиоэлектроника” кафедраси доценти С.Сатторовлар маърузалари тингланди. Шунингдек, бир қатор профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассисларнинг чиқишлари ҳам тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур форум ЖизПИнинг ёшлар масалалари, маънавий ва маърифий ишлар бўйича биринчи проректори С.Эшбекованинг умумий раҳбарлигида ўтказилди. Таълим лойиҳаси доирасида ЖизПИ қошидаги лицейда ҳам квант сабоқлари бўйича семинар тренинг ташкил этилди. Унда  лицей ўқувчилари ҳамда Жиззах шаҳридаги 1-, 5- ва 19-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда “Сайилжойи” академик лицейи ўқувчилари иштирок этди. 

Семинарда Россия квант маркази мутахассислари “Квант технологиялари” мавзусида маърузалар ўқиб, квантга оид илмий ўқув фильми намойиш этилди. Шунингдек, лазерли ўқув столида амалий машғулотлар ҳамда “Квант ўйинлари” ташкил этилди. Ушбу беллашув ғолиб ва совриндорларига “Росатом” давлат корпорациясининг диплом ва совғалари топширилди.

Бундан ташқари, ҳафталик доирасида Жиззах шаҳридаги ҳудудий олий таълим муассасалари раҳбарияти, хусусан, Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали директори Марат Умаров билан ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Маслаҳатлашувлар натижасида “Росатом” кўмагида бакалавриат таълимнинг янги йўналишларини очиш, шунингдек, квант технологиялари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. 

А.ҚАЮМОВ,

 Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА