Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда судья ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди
08:29 / 2025-09-28

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.

Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.