Жиззахда сифатсиз антифриз аниқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Жиззах вилояти бўлими томонидан Жиззах шаҳридаги ЯТТ “Журакулов Фаррух Юлчи ўғли” савдо дўконида сотилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Energy Antifreeze” маҳсулоти бўйича назорат хариди амалга оширилди.
Лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.
Мутахассислар маълумотига кўра, сифатсиз антифриз иссиқликни етарлича ўтказа олмайди. Бу эса двигателнинг қизиб кетиши, радиатор ва насослардаги носозликлар ҳамда занг ҳосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳамроз Баянов, ЎзА