French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда сайёр суд қабуллари бўлиб ўтди
16:22 / 2025-11-17

Жиззах вилоятида фуқароларнинг ҳуқуқий масалаларини жойида ҳал этиш мақсадида суд органлари томонидан Зафаробод туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Маданият маркази биносида ўтказилган ушбу тадбирда вилоят судлари мутасаддилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишди.

Қабул жараёнида ўн нафар фуқаронинг аризалари кўриб чиқилди: улардан олтитаси фуқаролик, учтаси жиноят ва биттаси маъмурий суд ишларига оид эди.  

Суд ходимлари ҳар бир мурожаатни диққат билан ўрганишиб, фуқароларга қонуний тушунтиришлар бердилар, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.

Йиғилиш натижасида тўққиз нафар мурожаатчи жойида ҳуқуқий ёрдам олди, бир нафарининг масаласи эса қабул давомида ижобий ҳал қилинди. Албатта,  бундай сайёр қабуллар аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг муаммоларини зудлик билан ҳал этиш ҳамда давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва самарадорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари