Жиззахда қулаган кўп қаватли уй бўйича расмий баёнот берилди
Ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Бош прокуратура хабарига кўра, аниқланишича, бугун 10 январь куни соат 17.15 ларда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли бино, яъни 1-2 қаватлари савдо дўкони, 3-6 қаватлари 11 хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.м. иборат бўлган 7 хонадони қулаб тушган.
Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмаган.
Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб борган.
Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА