Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда педагоглар синовдан ўтказилди
09:20 / 2024-02-20

Жиззах шаҳридаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилда Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг биринчи саралаш босқич тест синовлари бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларидан 198 нафар ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлардан 21 нафар тавсия этилган номзодлар ушбу тест синовларида иштирок этди. Мазкур босқичдан муваффақиятли ўтган номзод педагоглар навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.  

Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказиладиган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбатдан ўтиши кўзда тутилган.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари