Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда олти ойда 480 нафардан зиёд эгизак туғилган
19:00 / 2023-07-22

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойи, яъни январь-июнь ойларида мамлакатимизда 434 минг 519 нафар чақалоқ дунёга келган. Шулардан 9 минг 810 нафарини эгиз туғилганлар ташкил этади.

Энг кўп эгиз туғилганлар сони мамлакатимиз бўйича аҳолиси энг кўп Самарқанд вилояти фуқаролари ҳисобига тўғри келиб, ушбу кўҳна воҳада 1 минг 162 нафар эгиз туғилган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида 1 минг 106 эгиз чақалоқ дунёга келгани билан Фарғона вилоятида бу борада иккинчи кўрсаткич қайд этилган.

Салкам 1 миллион 500 минг аҳоли истиқомат қилаётган Жиззах вилоятида эса эгиз туғилганлар сони 482 нафарни ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида эгизак чақалоқлар туғилиш кўрсаткичи: Қашқадарё вилоятида 983 нафарни, Тошкент шаҳрида 957, Андижонда 915, Сурхондарёда 772, Тошкент вилоятида 735, Наманганда 724, Хоразмда 524, Бухоро вилоятида 453, Қорақалпоғистон Республикасида 440, Навоийда 314 ва ниҳоят Сирдарё вилоятида 243 нафарни ташкил этган.

2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 197 минг 781 нафарни ташкил этган. Статистика агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57 минг 600 кишига ошган. Жорий йилнинг ҳар бир кунида эса доимий аҳоли сони ўртача 1 минг 900 нафарга кўпайиб бормоқда.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА