Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда “Менинг Президентим” танлови ғолиблари аниқланди
20:13 / 2021-12-19

Жиззах шаҳрида умумтаълим мактаблари 10 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” мавзусида иншолар танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 


Танловнинг очилиш маросимида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида мактаб ўқувчилари турли фанлар бўйича ўз билимларини республика ва халқаро танловларда намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

[gallery-5146]


Ўқувчиларимизда кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимига кириб келган янги ғояларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий, танқидий, ностандарт фикрлаш, нотиқлик, мослашувчанлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш қобилиятлари тобора шаклланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. 


– Танловнинг қуйи – мактаблар ва шаҳар, туманлар босқичида 27 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб унда касаба уюшмалари вакиллари ҳам қатнашди, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Бахрулло Қодиров. – Мактаб босқичида ўқувчиларимиз “Янги Ўзбекистон – менинг нигоҳимда” мавзусида эссе, шаҳар ва туман босқичида “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” мавзусида иншо ёзишди. 


Бугунги иншолар танловининг вилоят босқичида иштирокчилар ёзма ишдан ташқари “Менинг Президентим” мавзусида тақдимот тайёрлаб, уни 15 дақиқа давомида ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилди.


Мазкур танловнинг Жиззах вилояти босқичида Ғаллаорол тумани 53- умумтаълим мактаби ўқувчиси Динара Акромова биринчи, Зафаробод тумани 10-мактабдан Чарос Наврўзова иккинчи ҳамда Фориш тумани 3-мактаб ўқучиси Элгиза Раҳматуллаева 3- ўринни эгаллаб танловнинг республика финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Улар финал босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.


“Менинг Президентим” мавзусида ўтган танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат) ЎзА