Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси янги бинога кўчиб ўтди
19:38 / 2021-01-08

Жиззах вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси шаҳар марказидаги реконструкция қилиниб, тўлиқ янгиланган кўркам бинога кўчиб ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари фаолияти учун зарур шарт шароитлар яратиб берилаётир.

Бошқарма янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда бошқарма янги билан таъминланиши мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этишда олиб борилаётган ишларнинг амалий ифодаси эканлиги таъкидланди.

[gallery-728]

Иситиш, совутиш тизимлари, замонавий мебел ва жиҳозлар билан таъминланган бинода бошқарма фаолият йўналишлари ва бўлимлари учун алоҳида хоналар ажратилган.

Бундан ташқари мажлислар, конференциялар заллари, меҳмонларни қабул қилиш, маънавият хоналари мавжуд. Фуқароларни қабул қилиш учун қабулхона, фарзандлари билан келганларга қулайлик яратиш учун болалар хонаси керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Тадбир иштирокчилари янги бинода бошқарманинг хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар, ташкилий назорат, ахборот таҳлил ва мурожаатлар бўлимлари, “ҳавфсиз маҳалла”, томорқачилик, ободонлаштириш, бандлик ва тадбиркорликка кўмаклашиш йўналишлари учун ажратган хоналардаги шарт-шароитлар билан танишди

Тадбир давомида бошқарманинг ҳар бир йўналиш бўйича бўлим бошлиқлари тақдимотлар ўтказиб, иштирокчиларга шу кунга қадар амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА