Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда кўзи ожиз фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди
19:04 / 2025-06-16

Вилоят ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази” да Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлимининг масъуллари иштирокида кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Жиззах шаҳри ҳамда туманларда истиқомат қилувчи 300 нафардан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар иштирок этди. 

Уларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосарлари томонидан тингланиб, қонун доирасида ҳал этилиши маълум қилинди.

– Мен Жиззах давлат педагогика университетининг хорижий тил ва адабиёти факультетида Пахтакор туманидан қатнаб ўқийман, – дейди 2-гуруҳ ногирони Фарида Жиянбекова. – Имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб, ушбу сайёр қабулга мурожаат қилган эдим, илтимосим шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Мен бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ана шундай сайёр қабулларнинг ташаббускори бўлган юртбошимиздан миннатдорман. 

Шунингдек, сайёр қабул жараёнида жами 51 нафар фуқарога тегишли ташкилот ва бошқармаларнинг раҳбар ҳамда масъуллари зиммасига амалий ёрдамлар кўрсатиш вазифалари юклатилди ва масалаларнинг ижроси қатъий назоратга олинадиган бўлди.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири