English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда коррупцияга қарши махсус ўқув-машғулотлари ўтказилди
13:41 / 2022-06-11

Зарбдор туманида “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан ходимларни коррупцияга қарши махсус ўқитиш режасига мувофиқ ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

Тадбирда “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, туман электр таъминоти корхонаси раҳбар ва ходимлари, коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган ишчи-ходимлар иштирок этди.

Иштирокчиларга ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, фармон ва қарорлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари тўғрисида маълумот берилди.

Мақсад, марказий хизмат, бўлим, шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналарида ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборатдир.

Жиззах вилояти коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг биринчи таъсис йиғилиши ташкил этилиб, унда 38 нафар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаш аъзолари тасдиқланган эди. Ўқув-машғулотида кенгаш аъзоларининг ушбу йўналишда ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари таҳлил қилинди.

Ўқув-машғулотлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида мунтазам ўтказилиши режалаштирилган.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА