Жиззахда компетенциялар модели ишлаб чиқилмоқда
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари томонидан Жиззах вилоятида компетенциялар моделини ишлаб чиқиш мақсадида ташкилотларда фаолият юритаётган давлат хизматчилари ўртасида психологик методика асосида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Мазкур компетенциялар модели келгусида давлат фуқаролик хизматида вакант лавозимларни муносиб кадрлар билан тўлдириш, уларни малакасини ошириш ҳамда раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини яратишда қўлланилади.
Моделнинг яратилиши лавозим малака талабларини пухта ишлаб чиқиш, вакант лавозимларга номзодларни танлаб олишда шахсий ва касбий компетенцияларни ҳисобга олган ҳолда энг муносиб ва мос бўлган номзодни танлаш, турли даражадаги раҳбарлик лавозимлари учун салоҳиятли кадрларни селекция қилишнинг самарали механизмларини қўллаш имкониятини беради.
Давлат хизматчилари ўртасида психологик методика асосида ўрганиш ишлари бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА