Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари давом этмоқда
16:33 / 2022-10-16

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Манзура Салимова бошчилигидаги ишчи-гуруҳи Жиззах вилоятидаги тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ўрганишни давом этирмоқда.

Куни кеча мазкур ишчи гуруҳ вилоятнинг Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида  репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳи аъзоларига Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳодир Данабоевлар ҳамроҳлик қилди.

Туманда аҳолини репродуктив саломатликни сақлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича бажарилган ишлар ва яратилган шароитларга ишчи гуруҳи томонидан юқори баҳо берилди.

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва  соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Манзура Салимова бошчилигидаги ишчи-гуруҳининг Жиззах вилояти бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА