Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда фуқаролар билан мулоқотлар
12:30 / 2023-09-09

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов раислигида Шароф Рашидов тумани ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва “қизил” тоифадаги маҳаллаларда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Сайёр судлар” ўтказилди. Тадбирда Жиззах вилоят суди раиси Ў.Жумаев, туман ҳокими М.Холбўтаев, туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи подполковник Л.Нарбеков ва секторлар, туман ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Тадбир туманнинг Янгиобод, Учтепа, Қаҳрамон, ва Раваллиқ маҳаллаларида ташкил этилди. Ушбу “Сайёр суд”лар давомида 15 та иш ҳужжатлари кўрилиб, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар эшитилди.  

[gallery-13508]

***  

Зафаробод туманида  Олий суд судьяси Элбек Турғунбоев билан фуқаролар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ўткирбек Раҳманов, тумандаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, секторлар раҳбарлари, туман адлия бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчиси, участка профилактика инспекторлари иштирок этди.  

Учрашувда Э.Турғунбоев сўнгги йилларда кўп учраётган жиноятчиликлар тўғрисида, хусусан, фирибгарлик, гиёҳвандлик, шунингдек, оилавий ажримлар, уларнинг жамиятга келтираётган зарарлари ҳақида маълумот берди. Тадбирлар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган мавзуга оид саволларига жавоб олди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари