Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда энг яхши сурдо таржимон аниқланди
14:15 / 2023-08-15

Зарбдор туманида “Имо-ишора (сурдо) тили бўйича энг яхши таржимон” республика кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Танлов Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Жиззах вилояти бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Карлар жамияти вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Зарбдор туманидаги 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб ўтган танловда ҳамкор ташкилотларнинг раҳбар ва масъул ходимлари, танловнинг қуйи босқичларидан сараланган жами 10 нафар иштирокчи 4 шарт бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.  

Нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, танлов Низомида белгиланган барча шартларни аъло даражада бажаришни уддасидан чиққан Зарбдор туманидаги 2-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Ҳайитгул Aманова ғолиб деб топилди. Энди Ҳайитгул танловнинг республика босқичида иштирок этиб, вилоят шарафини ҳимоя қилади.  

Ушбу танловда, шу тумандаги 1-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчилари Мухтор Кўчканов ҳамда Ўғилой Дўстназаровалар мос равишда 2 ва 3-ўринларни қўлга киритди.  

Танлов ғолиб ҳамда совриндорлари диплом ва қимматбаҳо, барча иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

А.ҚАЮМОВ, ЎзА