English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда экологик веломарафон ўтказилди
10:09 / 2023-04-27

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш мақсадида экологик “Веломарафон” акцияси ўтказилди.

30 апрель – Референдум куни олдидан ёш тоифаларига қараб ташкил этилган ушбу веломарафон баҳслари 14-17 ёшли болалар, ўсмир ва қизар ўртасида, 18-30 ёшли йигит-қизлар, 31-42 ёшли ҳамда 43 ёшдан юқори бўлган эркак ва аёллар ўртасида бўлиб ўтди.  

Велопойга хотин-қизлар учун Дўстлик туманининг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан, эркаклар учун эса “Манас” МФЙ ҳудудидан бошланиб, “Ёшлар инновацион майдони” гача бўлган 20-24 километрлик масофаларда бўлиб ўтди.

[gallery-11598]

Веломарафон ҳар бир ёш тоифалари бўйича қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ушбу соғломлаштириш ва атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга қаратилган эко-турнир якунида эркак, аёл, ўғил ва қиз болалар ўртасида ҳар бир ёш тоифаси бўйича алоҳида-алоҳида ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳибларига ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.  

Тадбир якунида вилоят санъаткорлари, туман маданият уйи ҳаваскорлари ҳамда маҳаллий ёш ижрочиларнинг бадиий-мусиқий чиқишлари ва ажойиб концерт дастури тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА