French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда дзюдо кенг оммалашмоқда
12:10 / 2025-09-15

Юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Спорт инфратузилмасининг янгиланиши, болалар ва ўсмирлар учун тўгараклар ташкил этилиши каби соҳадаги ислоҳотлар Жиззах вилоятида ҳам ўз самараларини бермоқда.

Ўзбекистон дзюдочиларининг Осиё ва жаҳон чемпионатларида қўлга киритаётган ютуқлари жиззахлик ёшларнинг ушбу спорт турига қизиқишини янада кучайтирмоқда. Туман ва вилоят миқёсида ўтказилаётган мусобақалар, оммавий спорт тадбирлари дзюдонинг оммалашувига хизмат қилаётир.  

– Ҳозирда вилоятдаги мавжуд 10 дан ортиқ дзюдо тўгарагида 2 мингдан зиёд ўсмир дзюдо спорти билан шуғулланмоқда, - дейди вилоят Дзюдо федерацияси ижрочи директори Аббос Тухманов. – Жорий йилнинг ўзида халқаро мусобақаларда спортчиларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

[gallery-25300]

Яқинда Болгарияда ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам жиззахлик спортчилар 5 та олтин, 3 та бронза медалига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга эга чиқди. Жамоавий баҳсларда эса улар иккинчи ўринни қўлга киритди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада вилоят спортчи қизлари – Динора Ҳасанова ҳамда Гулмира Холмирзаева жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 20 июндаги “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззахнинг “Янги Ўзбекистон” мавзесида Кураш маҳорат мактаби барпо этилиб, вилоят спортчиларига топширилди.  Мазкур мактаб қошида дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ҳам имконият яратилган.

Айни кунларда вилоятнинг барча туманларида ёшларнинг дзюдо спорт тури билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Бу эса келажакда яна кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига замин яратади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_xbQqgZJxFY?si=fub-rRKB2mgP8859" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат,видео),ЎзА