Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда бензин нархи...
14:25 / 2022-12-18

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан маҳсулотлар нархлари доимий мониторинги юритилиб, нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик ва нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича Жиззах вилоятида ҳам зарур чоралар кўрилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 12 декабрдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “нол” ставкада қўллаш белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғига асосан биржа савдоларида АИ-80 автобензини учун энг юқори нарх бошланғич нархга нисбатан 5 фоиздан ошмаслиги белгиланган.

[gallery-10001]

Шу сабабли, биржа савдоларида АИ-80 бензини ҳажми оширилди ҳамда 1 тонна маҳсулот ўртача 6 миллион сўмдан (акциз солиғи чегириб ташланган ҳолда) қўйилиб, ўртача 6 миллион 200 минг сўмдан (бошланғич нархга нисбатан 5 фоиз устама билан) сотилмоқда.  

– “Osiyo mators” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида бир неча йилдан буён оператор лавозимида ишлаб келяпман, – дейди Эшқувват Искандаров. – Жорий йил 13 декабрига қадар АИ-80 русумли автобензинни 6 минг 800 сўмдан, 7 минг 200 сўмгача сотганмиз, энди бензин нархи 5 минг 700 сўмга туширилди.

– Соатлаб газга навбатда тургандик, – дейди ҳайдовчи Эркин Яхшиев. – Мана бензин арзонлаштирилиб, қулай бўлди. Бундан 10-15 кун аввал мана шу шохобчага келганимда “АИ-80 бензини йўқ”, деб ёзиб қўйганди. Қўлда 8-9 минг сўмдан сотиб турарди. Энди 1 литр АИ-80 русумли бензинни 5 минг 700 сўмдан олдим.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА