English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда
18:44 / 2025-10-20

Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида, умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалларида ҳамда зиё масканлари бўлган кутубхоналарда атоқли адиб ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу қадрли сана мамлакатимиз маданий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин тутади ва унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар миллий маърифат ва маънавиятни юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 27 декабрдаги “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида вилоятда маънавий-маърифий ва бадиий тадбирлар тизимли равишда ташкил этилмоқда.

Жумладан, Арнасой туман ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилган маънавий учрашувда жадидчилик ва миллий маърифатпарварлик ҳаракатининг асосчиларидан бири – драматург, ношир, педагог ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида кенг маълумот берилди.

Иштирокчилар давлат тилининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар, миллий ўзликни англаш ва она тилини улуғлаш йўлида Беҳбудийнинг ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири