Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда АИ-80 автобензиннинг нархи қанча? (+видео)
19:13 / 2022-12-16

Мамлакатимизда АИ-80 маркали автобензин маҳсулоти нархи 5700 сўм этиб белгиланди. Хўш? Истеъмолчилар бу нархдаги бензинни қаерлардан харид қилиб олишлари мумкин. Арзон нархдаги бензин таъминотида узилишлар бўлмаяптими? Шу каби саволлар билан “Жиззах нефт база” МЧЖ ходимлари билан суҳбатлашдик.

Президентимизнинг “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартириш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида АИ-80 маркали автобензини нархи 5700 сўм қилиб белгиланди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/S5HGK86Viqg" title="Жиззахда АИ-80 автобензиннинг нархи қанча?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe> 

Жумладан, якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 маркали автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада белгиланди. Жорий йилнинг 13 декабрь кунидан бошлаб “Ўзбекнефгаз” АЖ тасарруфидаги барча АЁҚШларда АИ-80 бензинининг чакана нархи 1 литри учун 5700 сўмдан сотилмоқда. Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилар Ғаллаорол, Бахмал, Шароф Рашидов, Фориш, Дўстлик туманлари ва Жиззах шаҳридаги Жиззах нефт база МЧЖ  га қарашли АЁҚШ лардан АИ 80 автобензинни 5700 сўмдан харид қилишлари мумкин. 2022 йил 12 декабрь ҳолатига тасарруфдаги нефт базалар, нефтни қайта ишлаш заводларида 26,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд. Нефтни қайта ишлаш заводларида 76,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилган.  

Айтиш керакки, Жиззах нефт база ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вактида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартириш мақсадида шахобчаларда назорат тадбирлари ҳам олиб борилмоқда.  

А.Қаюмов, ЎзА