Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда 71 ёшли фуқарони уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди
09:15 / 2022-08-01

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу жиноятни Зомин туманида яшовчи фуқаро ўзининг “Damas” русумли автотранспорт воситасида содир этгани аниқланди.

Жорий йил 23 июль куни кеч соат 21:00 ларда А-376 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани “Ғозғонтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган 292-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Номаълум ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, унга ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Оқибатда, Шароф Рашидов тумани “Бахт” маҳалласида яшовчи 71 ёшли фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб воқеа юз берган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу жиноятни Зомин тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг бошқарувидаги “Damas” машинаси билан содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи процессуал тарзда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

А.Қаюмов, ЎзА