Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда 6 минг қути сигарета ёқиб юборилди
14:56 / 2023-02-01

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизга ноқонуний йўл билан олиб кирилмоқчи бўлинган 6 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида” ги қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ, суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилган ижро ҳужжатларининг бажарилиши Жиззах вилоятидаги мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан изчиллик билан таъминлаб келинмоқда.  

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтган 2022 йилда ва 2023 йилнинг январь ойида тамаки билан боғлиқ 10 та ноқонуний ҳолат аниқланган ва қиймати 207 миллион 400 минг сўмлик, 16 минг 399 қути тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олиниб, ноқонуний савдога чек қўйилган.  

Куни кеча суднинг тегишли қарорига асосан Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан холислар иштирокида жами 6 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди ва шунча қути сигарета маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.  

А.Қаюмов,  

ЎзА