French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овланган
13:21 / 2023-07-20

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлими ҳудудида Тошкент вилояти, Чиноз тумани “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Т. Б. томонидан ноқонуний балиқ овлангани аниқланди. Т. Б. бошқарувидаги автотранспорт воситасида овлаш тақиқланган кичик ўлчамдаги жами 541 та (113,5 кг) оқсила (судак) балиқлари топилди.  

Ўрганиш натижасида ҳайвонот дунёсига жами 178 миллион 530 минг сўм миқдорида зарар келтирилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.  

 

ЎзА