Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда, 4-Жиззах округ комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. Унда референдум участкаларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида” ги Қонуннинг 20-моддасига асосан округ комиссияси Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича референдум участкаларини шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари тақдимномаларидан келиб чиққан ҳолда тузади.

Мажлисда Жиззах шаҳар ва 12 та туман ҳокимларининг ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари ўз сайлов участкалари тўғрисида тақдимот ўтказди.
Тадбир якунида Жиззах шаҳри ва 12 та туман ҳудудлари бўйича 522 та референдум участкаларини тузиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА