Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда 475 та камбағал оилага уй-жойини таъмирлашга кўмаклашилди
16:28 / 2020-11-11

Жиззах вилоятида камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитини яхшилашга кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозиргача вилоят бўйича 475 та кам таъминланган оилаларнинг турар жойлари таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Маҳалла ва оила масалалари билан ишлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбариятининг шахсий жавобгарлиги масъулиятини ошириш тўғрисида”ги йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар асосида вилоятнинг чекка туманларидаги эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки камбағал оилаларнинг кўпчилиги қишлоқ туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Арнасой туман ҳокимлиги ва ҳомийлик ҳисобидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган 12 нафар оилаларга уй-жойларини таъмирлаш учун 382 дона шифер, шунга яраша ёғоч ва бошқа қурилиш ашёлари берилди.

Бундан ташқари йилнинг ўтган даврида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 132 миллион сўм маблағ ажратилиб, шундан 20 нафар аёлга уй жойи таъмири учун 117 миллион сўм, 15 нафар хотин-қизларнинг соғлигини тиклаш ва дори-дармон учун 15 миллион сўм маблағ тарқатилганди.

Жорий йил бошидан туманида 594 та кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу оилаларга жами 53,1 миллион сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари, 16,2 миллион сўмлик нақд пул, 5,2 миллион сўмлик дори-дармон, 1 миллион сўмлик коммунал қарзилари тўланди ҳамда 30 миллион сўмлик чорва моллари олиб берилди ва 54,1 миллион сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Туманда камбағалликни тугатиш мақсадида кам таъминланган оила аъзоларини ишга жойлаштириш, оилавий бизнесни йўлга қўйишда кўмаклашиш ва бошқа тадбирларнинг амалга оширилиши натажасида 110 оила “темир дафтар”дан чиқарилди.

Бош вазир томонидан тасдиқланган “Маҳалла ва оила масалалари билан ишлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбариятининг шахсий жавобгарлиги масъулиятини ошириш тўғрисида”ги йиғилиш баёнида белгиланган тадбирлар барча туманларда амалга оширилмоқда.

 

Т.БЕКНАЗАРОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА