Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда 102 ёшли момо коронавирусга қарши эмланди
14:08 / 2021-04-14

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Дастлаб фақат Жиззах шаҳрида олиб борилган бўлса, ҳозирда вилоятнинг барча туманларидаги аҳолининг биринчи навбатда эмланадиган тоифаларида ушбу профилактик тадбир амалга оширилаётир.

Кеча Зарбдор туманидаги Оқар маҳалла фуқаролар йиғини Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова коронавирус инфекциясига қарши эмланди.

– Менинг ёшимни ҳисобга олиб бошқалардан олдин эмлашди, – дейди Суймахол момо. 

– Давлатимизга, шифокорларга раҳмат. Тез-тез мендан хабар олиб туришибди. Эмлашдан беҳаловатлик сезмадим. Демак, дориси яхши экан. Илоҳим бу касалликлар тезроқ даф бўлсин. Юртимиз доим тинч бўлсин.

Вилоятда кеча – 13 апрель куни 2 минг 680 нафар киши коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Жами эмланганлар 11 минг 514 нафарга етди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмаган.

 

Т.Бекназаров, ЎзА