Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда 10 мингинчи “KIA” конвейрдан чиқди
12:20 / 2022-12-18

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги “ADM Jizzakh” автомобиль заводида 10 мингинчи “KIA” русумли автомашина конвейрдан чиқди.

Ўтган 2021 йилда иш бошлаган завод йилига 25 минг дона автомобиль йиғиш қувватига эга бўлиб, лойиҳанинг биринчи босқич қиймати 12 миллион АҚШ долларидан ошган. Бугунги кунда ушбу завод мультибренд ҳисобланиб, унда 13 турдаги “KIA”, “Renault”, “Chery” ва “Lada” автомобиллари йиғилади. Корхонада 150 нафарга яқин малакали мутахассислар меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистонда 10 мингинчи “KIA” автомашинаси чиқарилишига бағишланган ўзига хос юбилей муносабати билан “KIA motors” автомобил компанияси вице-перзиденти бошчилигида келган делегация аъзоларига “ADM Jizakh” заводи, унинг қуввати, имкониятлар ва келгусидаги режалар тақдимоти ўтказилди. Тақдимот иштирокчилари ҳозирда автомобилларнинг асосан йирик эҳтиёт қисмлари йиғиладиган ушбу заводда келгусида кичик деталларни ҳам йиғиш ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич маҳаллийлаштириш борасидаги режалар билан таништирилди.

Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичи 2023 йилнинг 4-чораги ва 2024 йилнинг 1-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, автомобиллар учун 314 турдаги бутловчи қисмларни тайёрлаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш ишлари йўлга қўйилади. Завод қуввати йилига 100 минг дона автомобил ва улар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга етиши кутилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, заводда яна 3 мингга яқин иш ўрни яратилади. Кадрларнинг малакасини ошириш борасида ҳам “KIA” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳозирда иккинчи босқич учун қурилиш ишлари давом этмоқда. 2-босқичда заводда маҳаллийлаштиришни 30 фоизга, йиллик автомобиль экспортини 150 миллион АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган.  

Бундан ташқари, автомобиль заводи тайёр автомобиллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради, конструкторлик тадқиқотлари, логистика ва кадрлар тайёрлаш билан шуғулланишни бошлайди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА