Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах янада юксак ўзгаришлар оғушида
12:35 / 2026-02-05

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2026-2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Жиззах вилоятида 2026-2027 йиллар: 

а) ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсиши таъминланади; 

б) 2026 йилда ишсизлик даражаси 3 фоизга ва камбағаллик даражаси 2,8 фоизга туширилади, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманлари камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади;

в) хорижий инвестициялар умумий миқдори 5 миллиард АҚШ доллари ва ҳудудий экспорт ҳажми 2026 йилда 500 миллион АҚШ долларига етказилади ҳамда яширин иқтисодиёт улуши 30 фоизга қисқартирилади; 

г) 2026 йилда 182 та маҳалла жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Қарор билан Жиззах вилоятида 2026-2027 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, 2026 йил якунига қадар жами қиймати 1,5 миллиард АҚШ доллари бўлган 39 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. 

Тоғли ҳудудларда мавжуд имкониятлар тўлиқ руёбга чиқарилади, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш орқали инвестициялар кенг жалб қилиниши таъминланади. 

Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва бошқа туманларнинг 57 та боғдорчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 5 минг гектар эски боғ ва токзорлар янгиланади ҳамда 4,6 минг гектар ер майдонида янги интенсив саноатлашган плантациялар ташкил этилади.

Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Янгиобод, Зомин, Мирзачўл, Бахмал ва бошқа туманларнинг 126 та сабзавот ва полизчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 10 минг гектар аҳоли томорқаси ва ижара ер майдонларида ҳосилдорлиги юқори ва экспортбоп маҳсулотлар етиштирилиши таъминланади.

Фориш, Ғаллаорол, Дўстлик, Зафаробод, Мирзачўл ва бошқа туманларда чорвачиликка ихтисослашган 140 та маҳаллада 101минг бош чорва молларининг наслини яхшилаш йўлга қўйилади.

50 та маҳалла саноатга ихтисослаштирилади, Шароф Рашидов, Дўстлик, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида 40 та маҳаллани ўз фаолияти билан қамраб олувчи 5 та тадбиркорлик марказлари ташкил этилади. 

Тажриба-синов тариқасида вилоятдаги эркин иқтисодий зонадаги корхоналар, шу жумладан, автомобилсозлик корхоналари атрофидаги 15 та маҳаллада кооперация орқали кичик ишлаб чиқаришлар кенгайтирилади. 

Арнасой, Бахмал, Зафаробод, Фориш ва Шароф Рашидов туманларида 5 та йирик туризм комплекслари ҳамда туризмга ихтисослашган 25 та маҳаллада туризм хизматлари ва объектлари; 

вилоят ҳудудидан ўтган 158 км узунликдаги халқаро ҳамда 1,4 минг км узунликдаги давлат аҳамиятидаги йўллар бўйида 1 000 та савдо, логистика ва бошқа кичик хизмат кўрсатиш объектлари; 

шаҳар ва туман марказларида биттадан истироҳат боғлари ҳамда 100 та маҳаллага хизмат кўрсатувчи гавжум кўчалар ташкил этилади.

ЎзА