French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилоятида давлат хизматлари кўрсатиш кейинги уч йилда икки бараварга кўпайди
20:06 / 2021-02-25

Бу Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил фаолияти якунлари ва 2021 йилдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

2020 йилда кўрсатилган жами 324 минг 389 та давлат хизматнинг 308 минг 248 таси шаҳар туман давлат хизматлари марказларида, 5 минг 605 таси филиалларда, 5 минг 871 таси сайёр тартибда, 16 минг 141 таси ягона интерактив портал орқали амалга оширилди.

Ўтган йили давлат хизматлари марказлари томонидан 5 минг 456 та юридик ва 7 минг 500 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари, жами 12 минг 956 та субъект рўйхатдан ўтказилди.

– Айни пайтда 13 та шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 150 турга яқин давлат хизматлари кўрсатилмоқда, – дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков. – 2020 йилда марказлар томонидан қарийб пандемия шароитига қарамасдан хизмат кўрсатиш камайгани йўқ. 2018 йилга таққослаганда кўрсатилган хизматлар сони 126 минг 147 тага кўпайди. Хизмат кўрсатиш кўрсаткичи 3 йилда 2 баробарга ортди.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида олис ҳудудларга “Мобиль давлат хизматлари” йўлга қўйилди. Ҳозирда “маҳаллабай” юриш орқали фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида шу усулда 1 минг 500 дан ортиқ фуқаро билан суҳбатлашилди.

[gallery-1302]

2020 йилда вилоятнинг барча туманларида марказ бинолари қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилиши хизмат кўрсатишнинг кўпайиши ва сифатининг яхшиланишида муҳим омил бўлди.

Анжуманда амалга оширилаётган самарали ишларга қарамай, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳам қайд этилди.

Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Ўтган йили содир этилган жами 934 та қонун бузилишнинг 2 минг 53 таси “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, 776 таси солиқ органлари, 440 таси ички ишлар органларида, 391 таси “Ўзтрансгаз” ҳудудий филиали томонидан содир этилган. Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 113 та тақдимнома, 126 огоҳнома киритилди, 170 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

Давлат хизматлари кўрсатишдаги камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан ўтган даврда туман, шаҳар давлат хизматлари марказларида 66 маротаба “Сирли мижоз” ва 58 маротаба “Рейд” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирлар натижасига кўра, 12 нафар ходимга интизомий чоралар кўрилган. Жумладан, 2 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан”, 10 нафарига нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан давлат хизматлари марказлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларининг олдини олиш юзасидан индивидуал тарзда 406 та профилактик суҳбат ва савол-жавоблар ўтказилди.

Т. Бекназаров, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА