Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун ўқув методик қўлланмалар тақдим этмоқда.
Жумладан, Фориш туманидаги 60 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва оилавий мактабгача таълим муассасалари учун ўғил-қизларга таълим тарбия беришда қўлланиладиган ўқув методик қўлланмалар бепул етказиб берилди.
* * *
Дўстлик тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори А.Сакиев ташаббуси билан “Чинобод” маҳалласидаги бўш турган бино таъмирланиб, унда тикувчилик цехи иш фаолиятини бошлади.
Бу бинода маҳаллий тадбиркор Севара Исломова миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш мақсадида, қуроқчилик йўналишида ҳудуддаги “Аёллар дафтари”га киритилган ва уюшмаган ёш хотин-қизларни иш билан таъминлади.
* * *
3-сектор раҳбари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров бошчилигида Янгиобод туманининг “Пасткичақир” маҳалла фуқаролар йиғини “Болғали” ҳамда Шароф Рашидов туманининг “Ҳавастлик” МФЙдаги “Навбаҳор” қишлоқлари аҳолисининг электр таъминотидаги узилишларга барҳам берилди.

Ҳар икки тумандаги иккала қишлоққа янги трансформаторлар ўрнатилганидан, аҳоли мумнун.
* * *
Шароф Рашидов тумани “Қораянтоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги аҳволни ўрганиб чиқмоқда.
У аҳолининг талаб ва истакларини ҳисобга олган ҳолда, шароитдан келиб чиқиб, қандай турдаги тадбикорлик билан шуғулланса кўпроқ даромад олишлари бўйича ҳам маълумотлар берди.

Шунингдек, ушбу маҳалланинг “Мустақиллик” кўчасида яшовчи Зоир Пардаев хонадонидаги 3 та иссиқхонада кўкатлар экиш учун ёрдам берди.
* * *
Бахмал тумани “Сарой”, “Сангзор” ва “Маданият” маҳаллаларида катта ҳашар ташкил этилди.
Ушбу маҳаллалардаги лой йўллар тўлиқ шағаллаштирилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокими М.Анорбоев бошчилигида барча секторлар раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ушбу ҳашарда фаол иштирок этди.
* * *
Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Арнасой тумани Ғафур Ғулом МФЙда ҳоким ёрамчиси Отабек Саттаров маҳалани “хонадонбай” ўрганишга киришди.

Мазкур ўрганиш давомида қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “хонадонбай” рўйхат асосида маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ободонлаштиришни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА