Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари — қисқа сатрларда
18:57 / 2026-01-19

-

Зарбдор тумани адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Равот” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январда қабул қилинган  қарорларининг мазмун-моҳияти фуқароларга оддий ва тушунарли тилда батафсил тушунтирилди. Шунингдек, аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари, иш билан таъминлаш ва иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ қонунчилик масалалари юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

***

БМБ Ҳолдинг тизимига кирувчи корхоналар ҳисобчилари учун 2026 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Тадбир давомида янги солиқ нормалари, ҳисоб-китоблардаги янгиликлар ҳамда амалиётда учраши мумкин бўлган муҳим жиҳатлар муҳокама қилинди. Семинар ҳисобчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш, қонунчиликдаги янгиликларга ўз вақтида мослашишга хизмат қилди.

***

Жиззах вилояти солиқ бошқармасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини онлайн тартибда амалга оширишга бағишланган ўқув семинари ўтказилди. Унда онлайн рўйхатдан ўтиш босқичлари, амалий кўрсатмалар, учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари батафсил тушунтирилди. Семинар ходимларнинг билим ва малакасини ошириш орқали рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этишга қаратилди.

***

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 3-минтақавий мувофиқлаштириш маркази 29-сонли манзилли колониясида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбир давомида ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борилиб, уларни ижтимоий ҳаётга қайта мослаштириш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

***

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатига асосан Ҳиндистоннинг “Fortis” клиникасидан бир гуруҳ юқори малакали профессор-шифокорлар Жиззах шаҳрига ташриф буюришди. Мутахассислар томонидан “Мадад Шифо” клиникасида икки кун давомида онкология, урология, кардиология ва терапия йўналишларида беморлар қабули амалга оширилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири