French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:03 / 2026-01-06

Президентимизнинг парламент ва халқимизга қилган мурожаатлари мазмун-моҳиятини жойларда кенг тарғиб этиш, шунингдек, 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Янгиобод туманида депутат ва сайловчилар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Муродбек Раҳмонбердиев иштирок этди.  

Учрашув аввалида иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларга бой фаолиятига бағишланган “Йил ва йўл” ҳужжатли фильми намойиш этилди.  

Суҳбат давомида сайловчилар томонидан 20 дан ортиқ савол, таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Депутат барча масалалар юзасидан атрофлича жавоб бериб, кўтарилган муаммоларнинг ижроси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиши ва шахсий назоратида бўлишини таъкидлади.

***

Ғаллаорол тумани ҳудудида ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчаларда кенг кўламли тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.  

Хусусан, пиёдалар йўлаклари, йўл бўйидаги яшил ҳудудлар, дарахтлар атрофи ҳамда умумий фойдаланишдаги жойлар тозаланиб, чиқиндилар белгиланган тартибда йиғилиб олиб чиқилмоқда.  

Ушбу тадбирлар аҳоли учун қулай ва соғлом экологик муҳит яратиш, туман ҳудудининг кўркамлигини ошириш ҳамда жамоат тозалигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

***

Шароф Рашидов туманида “Инсон қадри” тамойили асосида эзгу ва хайрли ташаббус амалга оширилди.  

Туман ҳокимлиги, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳамда Маҳаллалар уюшмаси туман бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир доирасида “Яхтанлик”, “Зиёкор” ва “Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга маънавий қўллаб-қувватлаш билан бирга моддий ёрдам ҳам кўрсатилди.  

Бундай хайрли ишлар жамиятда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Ушбу тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

***

Зомин тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.  

Унда Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими бош инспектори, подполковник Марат Атабеков иштирок этди.  

Тадбир давомида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, хизмат кийимини кийиш маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.  

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, хизмат фаолиятида масъулият ва қонунийликни таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 ***

Дўстлик туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ёндашувни кенг жорий этиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.  

Туманнинг “Ойбодом” фермер хўжалигида бўлиб ўтган ушбу семинарда ғаллачилик соҳасида юқори ҳосилдорликка эришиш масалалари муҳокама қилинди. Семинар давомида мутахассислар томонидан ғалладан гектарига 100–120 центнердан ортиқ ҳосил олишнинг илмий-амалий усуллари, мавсумий дала ишларини тўғри ташкил этиш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.  

Шунингдек, Ғаллачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари фермерларга ғаллани озиқлантириш, минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган амалий тавсияларни ҳам тақдим этишди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири