Арнасой туманининг Чўлқувар маҳалласида замонавий стрит-воркаут майдончаси фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида барпо этилди.
Эндиликда маҳалла ёшлари ва аҳолиси очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун қулай шароитларга эга бўлишди.



***
Пахтакор туманининг Боғишамол маҳалласидан бандликни таъминлаш бўйича ижобий натижалар қайд этилмоқда.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан 2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 359 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Шулардан 106 нафари хатлов жараёнида аниқланган ишсиз фуқаролар, 122 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилган, 237 нафари эса ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган.
Бу натижалар маҳалла аҳолисининг ижтимоий фаоллиги ва иқтисодий барқарорлигини оширишга хизмат қилмоқда.


***
Президентнинг Зафаробод туман халқ қабулхонасида туман ҳокими Ғайрат Эшпулатов аҳоли билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказди.
Қабулда иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, электр таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш ва тиббий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

Уларнинг 35 фоизи жойида ҳал этилди, 5 фоиз мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолганлари ўрганиш учун масъул ташкилотларга юклатилиб, ижроси назоратга олинди.


***
Шароф Рашидов туман ҳокимлигида “Агробанк” раҳбарияти ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ва ёшларни бизнесга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Фуқаролар ҳам ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.



***
Бахмал туманида ижтимоий соҳа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев, вилоят ДХХ бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва соҳавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Унда таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар сиёсати, рақамлаштириш ва спорт соҳаларидаги устувор вазифалар ижроси таҳлил қилинди. Масъул идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш ва тизимли ёндашувни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.


А. Қаюмов, ЎзА мухбири