French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:10 / 2025-10-24

Шароф Рашидов туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ёнғинлар, ис газидан захарланиш ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан аҳоли билан бевосита мулоқотлар олиб борилиб, махсус тайёрланган эслатма ва баннерлар орқали ёнғин хавфсизлиги ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

***

Фориш туман адлия бўлими давлат хизматлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ходимлари томонидан Президентнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” ги фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ҳуқуқий маҳалла” концепцияси доирасида турли хилдаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирларнинг бирида бу икки марказ ходимлари “Эгизбулоқ” МФЙда яшовчи аҳоли, жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган фуқаролар хонадонларига ташриф буюришиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.

Фуқароларга қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар беришди. Аниқланган ҳуқуқий муаммолар “Ҳуқуқий маҳалла” платформасига киритилиб, ижроси назоратга олинди.

***

Жиззах вилоят прокурори ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида Зомин тумани “Мустақиллик” МФЙ да муҳокама йиғилиши ўтказилди. Тадбирда ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли ва сайёҳлар осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Жорий йил давомида содир этилган қонунбузарликлар таҳлил қилиниб, уларнинг сабаб ва омиллари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, маҳаллада криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Масъулларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

***

Янгиобод тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш учун жой тайёрланмоқда.

Ҳудудда ер текисланиб, кўчат учун чуқурлар қазилиб, суғориш тизими янгиланмоқда. Ушбу ташаббус атроф-муҳитни ободонлаштириш, яшил ҳудудлар сонини кўпайтириш ва экологик мувозанатни таъминлашга хизмат қилади. “Яшил макон” — бу нафақат дарахт экиш, балки келажак авлод учун соғлом ва тоза муҳит яратиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

***

Мирзачўл тумани “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги канал бўйида аҳолининг мароқли дам олиши ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида дам олиш ва кўнгилочар масканлар барпо этилмоқда.

Ҳозирга келиб, ҳудудда пиёдалар йўлаклари, ўриндиқлар, ёритиш тизимларини ўрнатиш, яшил майдонларни барпо қилиш, шу билан биргаликда, инфратузилмани янгилаш ва электр тармоқларини замонавий усулда кўчириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Лойиҳа якунига етгач, соҳил ҳудуди нафақат аҳоли учун дам олиш ва спорт билан шуғулланиш имконияти яратилади, балки тадбиркорлар учун кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда янги имкониятлар пайдо бўлади. Янги қиёфага кираётган соҳил ҳудуди замонавий, қулай ва экологик жиҳатдан соғлом дам олиш масканига айланади.

А. Қаюмов, ЎзА