Пахтакор туманида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг туман босқичи кўтаринки руҳ ва шаффофликка асосланган ҳолда ўтказилди.
Танловда гендер тенглиги, аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар масалалари бўйича онгли қарашларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол иштирокчилар диплом, эсдалик совғалари ва рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланшди.


***
Фориш туман адлия бўлими томонидан “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари” шиори остида “Нарвон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Унда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида меҳнат ҳуқуқлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фирибгарлик ва коррупциянинг янги усуллари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Ходимларга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан маълумотлар етказилди.
***
Ғаллаорол туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ўқувчилар учун экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.

Чиқиндиларни саралаш, табиатни муҳофаза қилиш ва яшил турмуш тарзи мавзуларида қизиқарли маълумотлар берилди.
Бундай машғулотлар ёш авлодда экологик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

***
Зафаробод тумани маданият марказида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда нуронийлар маҳаллалардаги ёшларга етакчилик қилишдаги тажрибалари билан иштирок этишди.

Чимқурғон маҳалласи нуронийси Нурмурод Рисбеков биринчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари “Нуроний” жамғармаси томонидан пул мукофоти ва дипломлар билан тақдирланди.

***
Зарбдор туманида хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар ўрганилди.
Туман ҳокимлиги ва “Best Group Betlis Textile Boston” корхонаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда хотин-қизларни қисқа муддатли касб-ҳунар ўқувига жалб этиш ва иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.
Шу орқали доимий бандликка эришиш мақсад қилинган.
А.Қаюмов, ЎзА мухбири