French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
20:09 / 2025-07-21

Пахтакор тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш, фуқароларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида “Соҳилбўйи дам олиш маскани”ни барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Жорий йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши мўлжалланган лойиҳанинг аҳамияти, бунда тижорат эгалари ва меҳмонлар учун қатор савдо ва сервис, кўнгилочар хизмат турлари таклиф этилмоқда. 

Айни кунда, “E-auksion” дастури орқали соҳил бўйи лойиҳасида кўп йиллик ижарага жой расмийлаштириб берилаётгани ҳам бизнес эгалари учун катта имконият бўлмоқда.

***

Зафаробод туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.

Маданият вазирлиги масъуллари томонидан аввалроқ бир гуруҳ зафарободлик аёлларга тикув машиналари берилиб, уларнинг касб-ҳунарга йўналтирилишига замин яратилган эди. Бугун эса, улар ўз меҳнати орқали даромад топишлари учун ҳар бирига 100 метрдан мато тарқатилиб, пахта йиғим-терими учун фартуклар тикиш вазифаси топширилди.

Бу ташаббус хотин-қизларни меҳнатга ва мустақил даромад манбаига эга бўлишга ундаб, уларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилади.

***

Жиззах вилояти ИИБ томонидан Шароф Рашидов туманида жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, криминоген вазиятни ўнглаш борасидаги ишлар муҳокамасига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ИИБ бошлиғи ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик, икки киши ўртасидаги низо ҳамда содир этилган йўл-улов ҳодисаси тафсилотлари маълум қилиниб, қонунбузарликлар содир этилишига сабаб бўлган омиллар тилга олинди.

Муҳокама чоғида ҳудудда келгусида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва аҳоли учун хавфсиз ҳудуд яратишга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди ва масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

***

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнора Нормуродова Бахмал туманидаги “Ўрмончи” МФЙда фаолият юритаётган “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари билан учрашди.

Учрашув давомида яқинда фойдаланишга топширилган “Уйлуқма” оилавий шифокорлик пункти фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар ўрганилди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида оқила аёлларнинг маҳалладаги фаоллиги, уларнинг жамиятдаги ўрни ва зиммасига юклатилган вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида хотин-қизлар иштирокида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ҳудудда ижтимоий барқарорлик ва оила институтини мустаҳкамлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

***

Футбол ва мини-футбол бўйича “ДХХ кубоги”нинг Жиззах вилояти босқичи ниҳоясига етди. 

Унда Жиззах шаҳри ва 12 та туман босқичида ғолибликни қўлга киритган маҳаллаларнинг футбол ва мини-футбол жамоалари республика финал босқичига йўлланма учун баҳс олиб борди ва ниҳоят футбол бўйича эркаклар ва аёллар, мини-футбол бўйича эркаклар жамоалари ғолибларининг номлари маълум бўлди. 

“ДХХ кубоги”да Aрнасой туманининг “Янгибўстон” МФЙ жамоаси йигитлари, аёллар футболида Фориш туманининг Ойбек маҳалласи хотин-қизлар жамоаси ҳамда мини-футбол баҳсларида Зарбдор туманининг “Равот” МФЙ эркаклар жамоаси барча рақибларини доғда қолдириб, республика финал босқичида Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири