French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:28 / 2024-12-18

Дўстлик туман ҳокимлиги ва туман ички ишлар бўлими ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тумандаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Ватанпарварлик ва ҳуқуқ” тўгараги ўқувчилари учун саёҳатлар уюштирилмоқда.

Жумладан, тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби тўгарак аъзоларидан ташкил топган юқори синф ўқувчилари учун Жиззах вилоят ички ишлар органлари тарихий музейи ва Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейига саёҳат уюштирилди.  

[gallery-20920]

Мазкур саёҳат орқали тўгарак аъзолари тизимнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди. Эътиборлиси, бу каби саёҳатларни тумандаги бошқа умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ҳам белгиланган жадвал асосида ўтказиш кўзда тутилган.

***

Янгиобод туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви уюштирилди.

Тадбирда Жиззах гарнизонидаги “Н” ҳарбий қисм офицер ва сержантлари, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда ҳарбий хизмат фахрийлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

Учрашувда ёшларнинг онгига таъсир қилувчи турли омилларнинг салбий оқибатлари ва интернет тармоқларидан тўғри фойдаланиш, миллий армиямиз куч-қудрати, унда яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

***

Арнасой туман марказида яшовчи аҳоли хонадонларида қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, “Бобур”, “Ғафур Ғулом”, “Олтин водий”, “Ғолиблар” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқаролар хонадонларида қўлбола, яъни ностандарт иситиш печларидан фойдаланиб келаётганлиги ҳолатлари аниқланди.

Фуқароларга ёнғин ва бошқа турдаги содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, содир бўлганда ҳаракатланиш тартиблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларга зарурий тавсиялар берилди.

***

Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг буйруғига асосан Жиззах вилоятининг умумий ўрта таълим ва ихтисослашган мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ихтирочиликка қадам” республика кўрик- танловининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.  

Жумладан, Пахтакор инновацион туманидаги умумталим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтган танлов юқори савияда ташкил этилди.  

Унда тумандаги 2-, 4- ва 8-сонли умумтаълим мактаблари қошидаги “Инноваторлар клуби” тўгараги аъзоларидан ташкил топган жамоалар кучли учликдан жой олиб, танловнинг вилоят босқичига бериладиган 3 та йўлланма соҳибига айланди.

***

Жиззах гарнизонидаги “Н” ҳарбий қисмда “Соғлом оила” шиори остида “Уддалаймиз” спорт мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларидан ташкил топган жамоалар дартс, тўпни саватга тушириш, тансиқ таом тайёрлаш ва янги йил арчасини безатиш каби шартлар асосида беллашди.

Қизғин ва шиддатли ўтган беллашувда муносиб иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган оилаларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Қаюмов,  

ЎзА мухбири