Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
09:34 / 2024-09-21

Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолиддин Оқбоев Мирзабулоқ маҳалласидаги чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди.

Ҳоким мулоқот давомида уларнинг яшаш шароити ва ўқиши жараёнлари билан қизиқди. Шунингдек, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Онлайн учрашув давомида ёшларнинг саволларига жавоблар берилиб, билдирилган таклифларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

Шу ернинг ўзида маҳалла аҳолиси ва ёшлари билан сайёр қабул ўтказилиб, қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

[gallery-19381]

***

Фориш туманида реклама объектлари ўрганилди.  

Тумандаги ташқи реклама воситалари, ахборот матнлари ва бошқа ташқи ёзувлардаги қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши таъминланди ҳамда хато ёзилган ҳолатлар бартараф этилди.

***

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вилоят бошқармаси Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти кенгаши билан ҳамкорликда “Wоrld clеanup day” (Бутунжаҳон тозалик куни) муносабати билан “Сангзор” дарёсининг Жиззах шаҳридан оқиб ўтувчи қисмида“Ҳаёт учун жой ажратинг!” номли оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этди.

Плоггинг давомида  “Сангзор” дарёси бўйларида тўпланган чиқиндилар тозаланди ва махсус транспорт воситалари ёрдамида чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилди.

***

Мирзачўл тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботиржон Мирзақулов Президент селекторида берилган топшириқлар ижроси бўйича бириктирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ўрганиш юзасидан “Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларни айланиб, мазкур оилалар вакиллари билан суҳбат ўтказди.

Ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олди.

***

Кадастр агентлиги  Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиқов  Зафаробод туманида ўтказган сайёр қабулда мазкур соҳа бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларини қонуний томондан ижобий ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 25 га яқин мурожаат келиб тушди. Шундан 10 дан ортиқ мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 6 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қолган 9 нафар фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқиш учун масъуллар зиммасига топшириқлар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири