Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:36 / 2024-07-25

Республика Ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва Косметология Илмий Амалий тиббиёт Маркази ташаббуси билан профессор Шаҳноза Мавлонова томонидан Зомин тумани Миромон Мирзиёев номли тиббиёт бирлашмасида аҳоли орасида тери касалликлари билан оғриган беморларга маслаҳат кўриги ўтказилди. Тадбир давомида беморларга юртимиз табиий манбалари асосида ишлаб чиқилган даволаш маҳсулотлар бепул тарқатилди.

Шунингдек, “Аллергодерматозларни оғирлилик даражасини ташхислаш учун дастурий маҳсулот яратиш” бўйича даволашда ва профилактика ишларида замонавий усуллар мавзусида семинар маърузалар ва маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.  

***  

Шароф Рашидов туман 3-сектор раҳбари полковник Жўрабек Хожанов ташаббуси билан 1-сонли касб-ҳунар мактабида касбга ўргатиш бўйича уюшмаган ёшлар билан экскурсия ташкил этилди. Учрашув давомида ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида яратилган шароитлар ва имкониятлар билан таништирилди. Тадбирда йигирмага яқин ёшлар ўқиш ва касб ўрганиш истагини билдирди.  

***  

Янгиобод туманида Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 50 га яқин мурожаатлар ўрганилди ва шулардан 23 та мурожаат субсидия, банк кредити ҳамда суд фаолияти билан боғлиқ масалалар жойида ҳал этилди. Ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар ижрога йўналтирилди.  

***  

Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида ўтказилган 2024 йилнинг ўтган 6 ойлик фаолиятининг таҳлилига бағишланган йиғилишда вилоят прокуратурасининг экология бўлими бошлиғи О.Қосимов иштирок этди. Йиғилишда, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, саноат, ишлаб чиқариш корхоналарининг экологик меъёр талаблари даражасидаги фаолияти ҳамда экологик назорат рейд тадбирлари натижалари танқидий руҳда муҳокама этилди.  

***  

Зафаробод туман прокурори Х.Бектемиров раислигида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг кенгайтирилган идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг ўтган даврида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий- иқтисодий соҳалар кесимида мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.  

А.Қаюмов, ЎзА.