Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:56 / 2024-07-18

Жиззах халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб, вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов, Президентнинг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма, идора ва бир қатор ташкилотлар раҳбарларининг ўз соҳалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.  

Сессия кун тартибида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, вилоят ҳокимининг сессия оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.  

***

Жиззах вилояти солиқ бошқармасида коррупцияга йўл қўймаслик, солиқ хизмати ходимларининг касб одоби, солиқ текширувларини ўтказишда холислик тамойилига риоя этиши бўйича чора-тадбирлар белгиланган.  

Ҳар бир солиқ идораси вакили солиқ тўловчилар билан мулоқот давомида коррупцияга йўл қўймаслик, улар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат ваколатлари доирасидан ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланмаслик бўйича профилактик тадбирлари ўтказмоқда.  

Уларнинг фаолияти давомида солиқ ходимлари томонидан ноқонуний ҳолатлар кузатилган тақдирда ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари тушунтирилди, тадбиркорларга махсус буклетлар тарқатилди.  

***

Янгиобод туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари самарасида маҳаллаларнинг йўл инфратузилмаси янада яхшиланиб, аҳолининг ҳаёт тарзи ва кайфиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.  

Хусусан, тумандаги 4К-254 автомобил йўлининг 1-21 километрлар оралиғида туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Йўллар сифатини яхшилаш, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар барча кўчаларда босқичма-босқич давом этмоқда.  

***

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар томонидан Мирзачўл туманида жойлашган Маданият марказида “Ёшлар миллий армиямиз нигоҳида” шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.  

Тадбирга фахрий қоровулнинг саф чиқишлари ҳамда қўл жанги усталарининг кўргазмали намойиши ўзгача шукуҳ бағишлади.  

Намойиш этилган, қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда турли ўйинлар эса туман иштирокчиларида яхши таассурот қолдирди.  

***

Зарбдор туман ҳокими, сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тумандаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш, реконструкция ишлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқмоқда.  

Жумладан, тумандаги 32-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида қурилаётган қўшимча бино қурилиши билан яқиндан танишди.  

Мутасаддиларга қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида топширилиши бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.  

А.Қаюмов, ЎзА.