Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:12 / 2023-12-19

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартда имзолаган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида 2021-2023 йилларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш кўзда тутилган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Янги йил байрами арафасида Жиззах шаҳри “Заргарлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Маънавият ва маърифат маскани”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масканда тадбирлар ташкил этиш учун конференциялар зали, бадиий адабиётлар билан бойитилган замонавий кутубхона, ёшлар учун турли тўгараклар ҳамда ходимлар учун шинам хоналар мавжуд. 

***

Арнасой тумани касб-ҳунар мактаби “Моддий техник базасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаб, “Ташаббусли бюджет” танловида 5-ўринни эгаллагани учун 600 миллион сўмлик маблағ ажратилган эди. 

Ушбу маблағлар ҳисобига туман касб-ҳунар мактабининг моддий техник базасини яхшилаш мақсадида компьютерлар, интерактив доска, видео камера, тикув машиналари, спорт инвентарлари, йўл ҳаракати белгилари ва чилангарлик ускуналари олиб келингани бу масканда ҳунар ўрганувчи ёшлар учун муносиб байрам совғаси бўлди. Ҳозирда барча ўқув ва маиший техникалар фойдаланишга топширилди. 

***

Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини бажариш бўйича жойларда амалий ишлар бажарилмоқда. 

Ана шундай ишлардан бири Зомин туманида амалга оширилди. Туманда истиқомат қилувчи ота-онасидан маҳрум бўлган вояга етган йигитга Янги йил байрами совғаси сифатида барча шароитларга эга замонавий уй-жой тантанали равишда топширилди. 

***

Вилоят солиқ бошқармаси мутахассисларининг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 11 ойи учун белгиланган 1 триллион 837 миллиард 503 миллион сўм прогноз режаси 2 триллион 127 миллиард 147 миллион сўмга ошириб бажарилди. 

Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 557 миллиард 585 миллион сўмга кўпайган ёки 135 фоизга ўсган. Тўловларнинг бюджетга ундирилишида, жорий йилнинг 11 ойи учун белгиланган прогноз кўрсаткичи 444 миллиард 248 миллион сўмни ташкил этган бўлса, ҳақиқатда 637 миллиард 423 миллион сўмга ёки 143 фоизга бажарилган. 

*** 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик туманида жами 25 та ижтимоий соҳа объектлари Давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорга ўтказилган. 

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19 та таълим муассасаларида жами 104 та таъмирталаб бўлган иситиш қозонлари ўрнига янги 34 дона замонавий иситиш қозони ўрнатилди. Тумандаги 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорга ўтказилган ижтимоий соҳалар иштирокида ўтказилган амалий семинарда туман ҳокими Шавкат Дарвешов, ҳудуддаги ижтимоий соҳа раҳбарлари ва мутасадди ходимлар иштирок этди. 

Семинар доирасида ташкилотларнинг кўмир ёқилғисидан самарали фойдаланиши, замонавий иситиш қозонларининг хавфсизлик қоидалари юзасидан мутахассислар томонидан амалий тарзда тушунтириш ишлари олиб борилди. 

А.Қаюмов, ЎзА.