Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:06 / 2023-10-12

Янгиобод туманида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ҳозирлик кўрилмоқда. Айни кунларда, аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини назорат қилиш туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

Жумладан, туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Ҳавотоғ” ҚФЙ ҳудудидаги Учтурғон қишлоғида электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида янги бетон устунлар ўрнатилиб, 2,5 километр масофага тармоқ тортиш ишлари якунланди.

***

Жиззах шаҳридаги таъмирланган 1-сонли оилавий поликлиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи доимий диққат марказда бўлаётганлиги, тиббиёт соҳасига қаратаётган эътибор ва бевосита саъй-ҳаракатлар туфайли юртимизда халқаро талаб ва андозаларга мос тизим яратилгани, бу борада ишлар жадаллик билан олиб борилаётганлигига алоҳида тўхталди.

Тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

***

Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Радикализм хатари ва радикал ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш” га бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Унда ўқувчиларга ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати тушунтирилди.

Тадбирлар туман ҳокимлиги диний ишлар бўйича мутахассиси, Маънавият ва маърифат маркази Дўстлик туман бўлинмаси, мактабгача ва мактаб таълим бўлими ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

***

Ғаллаорол тумани “Дўстлик” маҳалласидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш уларни турли ёд ғоялар таъсиридан муҳофаза қилишга қаратилган маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари, зиёлилар ва ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ёшлар тарбиясига эътибор, келажакка эътибор” каби мавзуларда очиқ мулоқот бўлди ҳамда “Тинчлик қадри” видео ролиги намойиш қилинди.

***

Зомин тумани мажлислар залида “Йил аёли” миллий танловининг, шунингдек, “Гендер тенглик фаоли” туман босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирнинг очилишида оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Омонова ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, қатор лойиҳа ва танловлар ўтказилаётганлиги ҳақида сўзлади.

А.Қаюмов, ЎзА