Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:12 / 2023-09-14

Инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки томонидан ташкил этилган “Urban.Tech UZBEKISTAN” ҳакатони 72 соат давом этди ва унда 75 та жамоа таркибида жами 500 нафар талаба-ёш иштирок этди.

Стартап лойиҳалар натижаларига кўра, Жиззах политехника институти талабаларидан иборат “BAB Brainiacs” жамоаси аъзолари Авазбек Сафаров, Азимжон Ғаниев, Нурбек Эркинов ҳамда Самандар Назаров ғолибликни қўлга киритиб, диплом, эсдалик совғалари ҳамда 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.  

***  

Янгиобод туманида аҳоли ва кичик бизнес эгаларининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, уларга тўғри йўналиш бериш ва соҳага қизиқишларини янада ошириш мақсадида туманда кўзга кўринган, тадбиркорлик соҳасида катта муваффақиятларга эришиб келаётган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилмоқда.  

Янгиобод туманидаги “Ҳавотоғ” ҚФЙ, Учтургон қишлоғи ҳудудида фаолият юритувчи “Хайр Ҳавотоғ” МЧЖ раҳбари Муҳаммадхайрулло Қаюмжонов иштирокида ташкил этилди. Учрашувлардан сўнг, бир қатор ёшлар тадбиркор этагини тутиб, у кишининг йўлидан боришга қарор қилгани қувонарли бўлди.  

***  

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг Дўстлик туман босқичида жами 126 нафар юқори синф ўқувчиларидан иборат 18 та жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.  

1-ўринни 4-сонли умумтаълим мактаби, 2-ўринни 1-сонли мактаб ва 3-ўринни 13-мактаб жамоалари эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

Ғолиб ва совриндорлар “Заковат интеллектуал клуби” ННТ, туман маънавият ва маърифат маркази ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

***  

“Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмагида Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳуқуқшуноси Х.Саттаров Шароф Рашидов тумани ИИБ пробация бўлими ҳисобида турган 11 нафар маҳкумни муддатидан олдин жавобгарликдан озод қилиш борасида Жиноят ишлари бўйича сайёр суд жараёнида иштирок этди. Шунингдек,  пробация хизмати томонидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ташкил этилаётган бу каби профилактик ишлар, хайрли тадбирлар назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, жиноятчиликни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади.  

***  

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб юртимиз бўйлаб “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси амалга оширилмоқда. Жумладан, Ғаллаорол туманида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида техникум ҳамда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда. Фуқароларга ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, газ ва электр жиҳозларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.  

А.Қаюмов,  

ЎзА мухбири